Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда жангарилар ҳужуми оқибатида 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Маълумот берилишича, бир гуруҳ экстремистлар Сувайш канали шарқидаги сув чиқариш станциясига ҳужум уюштирган.
Синай яриморолида қуролли ҳужум оқибатида 11 нафар ҳарбий, жумладан, бир нафар офицер ҳалок бўлди. Бу ҳақда Миср қуролли кучлари матбуот котиби полковник Ғариб Абдул Ҳафиз Ғариб маълум қилди.
Унинг маълумот беришича, бир гуруҳ экстремистлар Сувайш канали шарқидаги сув чиқариш станциясига ҳужум уюштирган.
"Станцияни қўриқлаётган ҳарбийлар уларнинг ҳужумини қайтарган, тўқнашув натижасида бир офицер ва 10 аскар ҳалок бўлган. Яна беш киши жароҳатланган", - деди Ғариб.
Полковникнинг сўзларига кўра, ҳозирда жангарилар таъқиб қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026