Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция собиқ бош вазири тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди
Унинг хотини Пенелопа Фийон шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Фото: AFP
Франция собиқ бош вазири Франсуа Фийон хотинини сохта равишда ишга жойлаштиргани иши бўйича тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди, у бунинг бир йилини қамоқда ўтайди. Бу ҳақда BMF телеканали хабар берди.
Унинг хотини Пенелопа Фийон шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Қайд этилишича, Пенелопа Фийон эри бир неча йил давомида парламент қуйи палатасида депутат бўлиб ишлаган вақтида унинг ёрдамчиси сифатида қайд этилган ва ноқонуний тарзда 500 минг евро маош олган.
Франсуа Фийон 2007-2012 йилларда Франция вазирлар маҳкамасига раислик қилган.
Фийон 2016-2017 йилларда президент сайлови пойгасида иштирок этган ва эҳтимолий ғолиблардан бири деб ҳисобланган. Бироқ юқоридаги айблов сабабли пойгадан чиққан.
Париж суди 2021 йилдан Фийонни мазкур иш бўйича айбдор деб топган ва беш йилга озодликдан маҳрум қилганди. У икки йилни қамоқда ўтказиши лозим эди.
Мавзуга оид
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026