Бухорода буюртмачи тендер ғолиби бўлган МЧЖ билан шартнома тузишдан бош тортди
“Бухоросувқурилишинвест” ДК бошланғич баҳоси 4 млрд сўмдан ортиқ бўлган ишни бажариш учун тендерда ғолиб бўлган МЧЖ билан шартнома тузишдан бош тортган. Буюртмачининг ҳаракатлари ноқонуний деб баҳоланмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хабарига кўра, “Бухоросувқурилишинвест” ДК томонидан электрон тендер тизимида бошланғич нархи 4 млрд 26,3 млн сўмга Бухоро тумани Тўдакўл ҳудудидаги ерларни ўзлаштириш мақсадида 5 км канал, 5 км коллектор қуриш ва 1 дона насос агрегати ўрнатиш ишларини бажариш учун эълон берган. Мазкур тендер савдолари қўмитанинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган.
Маълум қилинишича, ушбу лот бўйича эълонга берилган тендер савдоси бўйича харид комиссиясининг муҳокамаси 2021 йил 12 декабр куни якунланган. Тендер савдосида 3 та МЧЖ иштирок этган ҳамда “DEDEMAN” МЧЖ тендер савдоси ғолиби деб эътироф этилган.
Қўмитага кўра, буюртмачи турли важлар билан танлов натижаларини асоссиз рад қилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган талабларнинг бузилишига йўл қўйган. Ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, махсус комиссиянинг қонунбузилишини тўхтатиш, бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаси берилган.
Ҳозирда “Бухоросувқурилишинвест” ДКнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, ҳужжатлар судга юборилган.
Мавзуга оид
17:42 / 16.12.2024
7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024