Жаҳон | 13:39 / 10.05.2022
46082
6 дақиқада ўқилади

Юзига бўёқ чапланган Россия элчиси ва Харков атрофида қолган рус аскарлари. Уруш суратлари

Урушнинг 75-куни ўтди. Россия Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабани кенг нишонлади — Қизил майдонда парад ўтказилди, Владимир Путин бутун нутқини Украинага босқинни оқлашга бағишлади. Бутун мамлакат бўйлаб «боғча болалари парадлари»ва болалар иштирокида турли акциялар ўтказилди. «Ўлмас полк» маршларида Украинадаги урушда ҳалок бўлган аскарларнинг қариндошлари ҳам иштирок этди. Украина ЕИ аъзолигига номзод мақомини олиш учун сўровнинг иккинчи қисмини топширди. Одесса шаҳри ва Одесса области россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши давом этмоқда.

Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев Варшавадаги қабристонга Қизил армия аскарлари учун ҳурмат бажо келтириш учун келганида Украинадаги урушга қарши бўлган бир гуруҳ фаоллар унинг юзига қизил бўёқ сепиб юборишди.
AP Photo/Maciek Luczniewski

Украинада уруш. Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар

  • Украина бош штаби маълумотига кўра, Изюм атрофидаги жангларда танаффус юзага келган. Шу билан бирга Северодонецкдан шимол ва жанубдаги ҳудудлар учун жанглар давом этмоқда: россияликлар мудофаани ёриб ўтиш ва кейин Лиман ҳамда Северодонецкни эгаллаш учун ҳаракат қилмоқда. Жануброқда, Донецкка яқин ҳудудларда ҳам ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
  • АҚШ Конгрессидаги Демократик партия вакиллари Украинага 40 миллиард долларлик ёрдам пакети бўйича келишиб олишди, бу масала яқин кунларда овозга қўйилиши мумкин.
  • Япония россияликларга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди, унга яна 70 компания ва 130 дан ортиқ киши, жумладан бош вазир Михаил Мишустин, «Алмаз-Антей» концерни ва «Тактическое ракетное вооружение» корпорацияси ҳам қўшилган.
  • Украина армиясининг «Жануб» оператив қўмондонлиги 9 май куни Одессага, хусусан савдо маркази ва кенг истеъмол моллари сақланадиган омборхона ракета зарбалари келиб тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, беш киши яралангани тўғрисида хабар берди.
  • Россия Молия вазирлиги 2022 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 12 фоизга қисқаришини кутмоқда, бу 1994 йилдан бери энг ёмон кўрсаткич. Bloomberg хабарига кўра, бу ҳақда Молия вазирлигининг ички прогнозида айтилади. Агар прогноз амалга ошса, агентлик манбаси таъкидлашича, бу Россия иқтисодиётининг сўнгги ўн йилдаги ўсишини йўққа чиқаради.

Қуйида 9 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:

Мариупол

Ишғол қилинган Мариупол атрофи. 9 май куни шаҳарда 300 метрлик георгий лентаси олиб ўтилди. Мариупол мэри маслаҳатчиси Пётр Андрюшченко акцияда шаҳар аҳолиси қатнашмагани, унга Новоазовск ва Донецкдан кўнгиллилар олиб келинганини маълум қилган. Фото: AFP / Scanpix / LETA

Киев

 

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни муносабати билан Номаълум аскар қабрига гул қўяётган аёл. Ёдгорлик отишмалардан шикастланмаслиги учун қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

 

Киевдаги Авлиё Михаил соборида россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган украиналик таниқли журналист Александр Маховнинг тобутини олиб кетаётган аскарлар. Тобут ортидан Маховнинг беваси бормоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky
36 ёшли кўнгилли Александр Махов билан видолашув. Урушгача Александр журналист бўлиб ишлаган ва блог юритган. У Изюм учун жангларда ҳалок бўлди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

 Харков области

Украина фавқулодда хизмат ходими шу кунларда Харков яқинида украиналик ҳарбийлар томонидан қайтариб олинган Вилҳивка қишлоғида рус аскарлари жасадлари олдида турибди.
AP Photo/Felipe Dana
Вилҳивкадаги жанг оқибатлари. Бу ерда Россия армиясининг ўнлаб аскарларининг жасадлари қолган.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Вилҳивка қишлоғида кун ботиш манзарасида акс этган русларнинг вайрон бўлган танки
AP Photo/Felipe Dana
16 ёшли Мария Слисаренко метро бекатида ити билан ўйнамоқда, бу ерда ракета ва артиллерия зарбаларидан яширинган харковликлар яшамоқда.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Отишмалардан яширинган одамлар метро бекатларида тунашда давом этмоқда.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи миномётдан ўт очмоқда.
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина миллий гвардияси аскари Харков яқинидаги позицияда турибди
AP Photo/Felipe Dana

Донбасс шимоли 

Лисичанскка йўлланган зарбалардан кейин нефтни қайта ишловчи завод ҳудудида кўтарилган қуюқ тутун. Шаҳар учун жанглар давом этмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
41 ёшли Артём Черуха булоқдан сув олмоқда, жанглар туфайли бутун Лисичанск шаҳрида ичимлик суви таъминоти узилган. Шаҳар аҳолиси бу сув манбасидан Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам фойдаланган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий шифокор Попасная шаҳридаги дала ҳоспиталининг жарроҳлик хонаси полини ювмоқда, Луганск области.
Chris McGrath / Getty Images
Ҳарбий шифокорлар украин аскарини Попасная яқинидаги дала ҳоспиталига транспортировка қилишга тайёрлашмоқда.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Фронтдаги ҳоспиталда ўз хонасида дам олаётган украин аскари.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари яраланган қуролдошини олиб кетмоқда, Донецк области.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россия кучларининг Донецкдаги ҳужуми вақтида яраланган украин ҳарбийсига шифокор томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Украинларнинг жанговар танки Лисичанск остонасидаги позицияда турибди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид