Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда - ОАВ
Қонун ЕИнинг барча мамлакатларида кучга кириши учун уни иттифоқнинг барча аъзолари ҳамда Европарламент кўпчилик овоз билан маъқуллаши керак.
Фото: Getty Images
Евроиттифоқда санкцияларни четлаб ўтишни жиноят деб ҳисоблаш ва санкциялар натижасида музлатилган активларни мусодара қилишни кўзда тутувчи юридик ҳужжат ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Politico хабар берди.
«Еврокомиссия Евроиттифоққа Россияга қарши санкциялар доирасида музлатилган активларни мусодара қилишга ёрдам берувчи қонун лойиҳасини тақдим этади. Таклиф икки ҳафта ичида ишлаб чиқилади. Ҳужжат билан, санкцияларни четлаб ўтиш жиноят деб ҳисобланади ва активларни мусодара қилишнинг қонуний асослари тақдим этилади», — деб ёзади нашр.
Ҳозирда Евроиттифоқнинг барча мамлакатларида ҳам санкцияларни четлаб ўтиш жиноят деб ҳисобланмайди. Politico суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ташаббус «ҳуқуқий бошбошдоқликни мувофиқлаштиришга қаратилган». Қонун ЕИнинг барча мамлакатларида кучга кириши учун уни иттифоқнинг барча аъзолари ҳамда Европарламент кўпчилик овоз билан маъқуллаши керак.
Маълумотларга кўра, Россия олтин-валюта захираларининг ярмига яқини - 300 млрд доллар маблағ музлатилган.
Апрел бошларида Евроиттифоқ Россиянинг 29,5 млрд евролик активлари музлатилганини маълум қилганди. Улар орасида кемалар, вертолётлар, санъат асарлари, кўчмас мулклар бор. Бундан ташқари, 196 млрд евролик банк транзакциялари блокланган.
Мавзуга оид
23:00 / 28.01.2026
Қрим кўпригидаги портлаш иши бўйича умрбод қамалганлар Трамп, Путин ва Зеленскийга мурожаат қилди
20:28 / 28.01.2026
“Россия дастлабки талабларидан босқичма-босқич чекиняпти” – таҳлилчилар
14:54 / 28.01.2026
Орпо: Россия урушни тўхтатса, Финландия мулоқотга тайёр
12:57 / 28.01.2026