Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда Арманистон, Озарбойжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказди
Томонлар Қорабоғ бўйича келишувларнинг бажарилиши ҳамда Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: APA.AZ
Озарбойжон, Арманистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов, Арарат Мирзоян ва Сергей Лавров Душанбе шаҳрида уч томонлама учрашув ўтказди.
Учрашувда Қорабоғ бўйича келишувларнинг бажарилиши ҳамда Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
"Учрашувда томонлар минтақадаги ҳозирги вазият ва уч томонлама баёнотларнинг бажарилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди", - дейилади Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Маълумот берилишича, "Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, жумладан, давлат чегараларини делимитация қилиш жараёни, барча транспорт ва коммуникация алоқаларини тиклаш, икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномасига эришиш" бўйича фикр алмашилди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан алоҳида учрашув ўтказганди.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026
«Агрессив оҳанг юқориламоқда» — сиёсатшунос Путиннинг янги қонуни ҳақида
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026