Ўзбекистон президенти махсус вакили Италия ҳукумати махсус вакили билан музокаралар ўтказди
2022 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Рим шаҳрида Италия ҳукуматининг Афғонистон ва Яман бўйича махсус вакили Жанфранко Петруцелла билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Италиянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, ушбу мамлакатга инсонпарварлик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Ж.Петруцелла Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва унга инсонпарварлик етказишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишда Италиянинг Ўзбекистон томони билан бундан кейин ҳам фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилинди.
Учрашувда Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатнинг янги ҳукумати ва гуманитар инқирознинг олдини олишга нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг умумий позициясини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан Ўзбекистон ва Италиянинг ўзаро манфаатдорлиги билдирилди.
Бундан олдин Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан мамлакат чегарасини бузиб ўтган ҳарбий учоқларни АҚШ мулки бўлгани сабабли уларга қайтаришни режалаштирмаётгани хабар берилганди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев «Америка овози»га берган интервьюсида маълум қилди.
Мавзуга оид
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
14:12 / 06.11.2024