Словакия ва Полша Украина учун Европа иттифоқига номзод мақоми берилишини талаб қилди
Словакия ва Полша Украинага Европа иттифоқига аъзолик номзоди мақомини беришга чақирди ва бу жараённи тезлаштириш учун ҳамкорлик қилишга ваъда берди. Украина июнгача номзод мақомини олиши мумкин.
Словакия ва Полша Украина имкон қадар тезроқ Европа иттифоқи (ЕИ) аъзолигига номзод мақомини олишини таъминлаш учун ҳаракат қилиш ниятида. Бу ҳақда Словакия президенти Зузана Чапутова ва унинг полшалик ҳамкасби Анжей Дуда 11 май, чоршанба куни Братиславада маълум қилди.
«Европанинг келажаги ва Европада тинчлик учун Украинанинг келажакдаги мақоми ҳақида гапириш муҳим», - деди Чапутова. Унинг сўзларига кўра, бу «автоматик равишда тўлиқ аъзоликни англатмайди». Лекин Словакия, дея қўшимча қилди Капутова, Украинага номзод мақомини беришни мамлакатдаги қийин вазиятда «табиий ҳолат» деб билади.
Чапутова ва Дуда ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида келишув тузилганини, унга кўра Полша Словакия ҳаво ҳудудини назорат қилиши, шунда Братислава МиГ-29 қирувчиларини Украинага ўтказиши мумкинлигини таъкидлади.
Украина 2022 йил 28 февралда Европа иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган. 18 апрель куни Украина президенти Володимир Зеленский Европа иттифоқига аъзолик учун ариза берган ҳар бир давлат тўлдириши керак бўлган сўровноманинг биринчи қисмини Европа иттифоқи расмийларига топширди. Украина 9 май куни сўровноманинг иккинчи қисми топширилишини эълон қилди.
Энди Европа комиссияси олинган жавоблар асосида ўз хулосасини тайёрлаши керак. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен жараённи «иложи борича тезлаштиришга ва бир вақтнинг ўзида барча шартлар бажарилишига» ваъда берди.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 10 май куни Financial Times’га берган интервьюсида Украина июнь ойида ЕИ аъзолигига номзод мақомини олишни кутаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024