Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди
Йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсад қилинган.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 11 майдан бошлаб "12-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 40-сонли "Сергели мавзеси 12-даҳа - Тошкент вокзали" автобус йўналиши ҳаракати Қипчоқ кўчасидан янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Обиҳаёт, Янги Сергели йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.
Бундан ташқари, "12-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 75-сонли "Тошкент металлургия заводи - Оқтепа майдони" автобус йўналишининг ҳаракатини "Сурум маҳалласи" сўнгги бекатидан 4R21-Тошкент айланма йўли, Чортоқ, Қанора, Мағриб, Давлатобод, Қўрғонтепа, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Қатортол кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилган.
Бундан олдин Тошкентда энг кўп йўловчи ташиладиган автобус йўналишлари маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:36
Хотинини ўлдириш учун 10 минг долларга киллер ёллаган эркак ушланди
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
11:09 / 02.05.2026