Жаҳон | 14:49 / 12.05.2022
7486
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги аэропортда ичида йўловчилари бўлган самолётда ёнғин чиқди
Самолёт парвозга тайёргарлик вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва олд қисмида ёнғин келиб чиққан. Унинг бортида 113 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Хитойнинг Чунцин шаҳридаги "Цзянбэй" халқаро аэропортида самолётда ёнғин келиб чиқиши оқибатида 40дан ортиқ йўловчи жароҳатланди.
Хабар қилинишича, Tibet Airlines авиакомпаниясига қарашли Airbus A319 самолёти Чунцин шаҳридан Линчжи шаҳрига парвоз қилиши керак бўлган. Унинг бортида 113 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Самолёт парвозга тайёргарлик вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва олд қисмида ёнғин келиб чиққан.
Самолётда бўлган барча одамлар эвакуация қилинган, жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.