«Бориб-бориб барча тизимни маҳаллага тушираман, шаҳарда каттакон бўлиб юриш даври ўтди» – президент Фарғона мисолида ташаббусларни муҳокама қилди
12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифини амалга ошираётган президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари йиғилишида нутқ сўзламоқда.
“Биргина Фарғонанинг ўзи 801 млн доллар экспорт қиляпти. Бу тарихимизда бўлмаган. Ҳозирги режаларимиз миллиардлардан ошяпти. Тадбиркорларимиз ҳам олдингидай 2-3 млн доллар эмас, юзлаб миллион долларлик инвестициялар ҳақида гапиришяпти.
Масалани тўғри қўйиш, муаммо ечимини излашнинг ўзи ҳам ярим муваффақият. Мана кеча Тошлоқ тумани ҳокими йил охиригача эмас, мустақиллик байрамигача ишсизлик муаммосини ҳал қиламан деяпти. Бу менга маъқул бўлишидан ташқари халқимизга ҳам манфаат олиб келади.
Қуйи тизимдаги муаммоларни мен жуда яхши биламан. Ўзбекистоннинг ҳамма нуқтасини менчалик яхши биладиган одам йўқ. Ҳар битта қарорга имзо чекиш олдидан узоқ ўйлайман, мана шу қарор Сўхга, Мўйноққа ёки узоқ Деновга нима фойда беради?
Бугун белни маҳкам боғлаб ҳаракат қилсак, кўзлаган марраларга эришамиз. Кеча Фарғона вилояти ҳокими менга ҳисобот берди – хориждаги 165 минг нафар фарғоналикнинг 100 минги қайтиб келди. Келиб ота-оналари олдида юришса, ишлашса мен хотиржам бўламан. Бориб-бориб барча тизимни маҳаллага тушираман, шаҳарда каттакон бўлиб юриш даври ўтди”, – деди давлат раҳбари йиғилганларга қарата.
Мавзуга оид
20:59
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
19:05
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
23:08 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
21:10 / 25.11.2024