Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳатто вилоят ҳокимининг имзосини сохталаштириб, ер сотишган – президент коррупция кўлами ҳақида тўхталди
Фото: Президент матбуот хизмати
Фарғона вилоят фаоллар йиғилишида сўзга чиққан давлат раҳбари ҳокимиятлар тизимида ер сотиш билан боғлиқ ниҳоятда жиддий жиноятлар қайд этилаётганини таъкидлади.
“Ҳокимликларда шундай бюрократлар, шундай порахўрлар борки, қонундан ҳам қўрқмайди, 20 йилга қамалишини билса ҳам пора олаверади. Ерни аукцион орқали сотиб анча жиловлаб олдик, лекин ҳали ҳам шундай жиноятлар учраб турибди.
Ҳатто Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг имзосини сохталаштириб, ер сотиш ҳолати аниқланган. Хайрулла буни ҳатто тушида ҳам кўрмаган. Ҳар бир вилоятда шундайлар бор – ўзи кичкина бюрократ амалдор, аммо энг кўп жиноятни қилади.
Унутманглар, халқимиз ҳаммасини кўриб турибди. Бундай ҳолатларга қарши аёвсиз кураш давом этади”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
08:28 / 31.01.2026
Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:29 / 24.01.2026
Фарғонада 400 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
13:54 / 16.01.2026
Фарғонада 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан зўрланди
17:27 / 09.01.2026