Жаҳон | 23:06 / 14.05.2022
10724
2 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон ва Камала Ҳаррис БААга боради

Қайд этилишича, Буюк Британия бош вазири ва АҚШ вице-президентининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи бу мамлакат билан алоқаларни кучайтиришга қаратилган. 

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон  Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайлангани муносабати билан 15 май куни ушбу мамлакатга ташриф буюради. Бу ҳақда Британия ҳукумати девонхонаси маълум қилди.

Жонсон ташриф доирасида 13 май куни вафот этган марҳум президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаён хотирасига бағишлаб ўтказиладиган маросимда иштирок этади.

Қайд этилишича, Жонсоннинг ташрифи Буюк Британия ва БАА ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек, ТАССнинг хабар беришича, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис 16 май куни Абу-Дабига ташриф буюради ва БААнинг янги президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказади.

Хабарга кўра, АҚШ вице-президенти Америка делегациясига бошчилик қилади ва Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан  "Байден ва Ҳаррис маъмурияти ҳамда америка халқи номидан" таъзия билдиради.

Ҳаррис Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашувида "мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамлигини таъкидлайди".

15 май куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид