Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 мамлакатлари Эронда ҳеч қачон ядро қуроли бўлмаслиги устида иш олиб боришини билдирди
"Еттилик" мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Теҳронни "ядровий фаолликни кучайтиришдан воз кечиш"га чақирган.
“Еттилик” мамлакатлари (G7) Эронда ҳеч қачон ядро қуроли пайдо бўлмаслиги устида иш олиб боради. Бу ҳақда G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилиши натижалари бўйича эълон қилинган баёнотда айтилди.
"Биз Эрон ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқмаслигини кафолатлаш тарафдоримиз. Дипломатик ечим Эрон ядровий дастурини чеклашнинг энг яхши йўли бўлиб қолмоқда", - дейилади Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония ташқи ишлар вазирлари баёнотида.
"Еттилик" Теҳронни "ядровий фаолликни кучайтиришдан воз кечиш"га чақирган.
G7 шунингдек, "Эроннинг Яқин Шарқ ва унинг атрофидаги вазиятни беқарорлаштирувчи фаолияти"дан хавотир билдирди.
2015 йилда Эрон ва БМТ хавфсизлик кенгаши аъзолари (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция) ҳамда Германия ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича келишув имзоланганди.
АҚШ 2018 йилда келишувдан бир томонлама тартибда чиқиб кетганидан сўнг, Эрон келишув бўйича мажбуриятларини бажаришни тўхтатганди.
Мавзуга оид
08:33
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026