Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби: «Уруш Россия режаси бўйича кечмаяпти, Украина ғолиб бўла олади»
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари Кремль кутганидек ривожланмаяпти.
Берлинда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда Финландия ва Швециянинг вакиллик масаласи ҳамда Украинадаги ҳолат муҳокама қилинди. Алянс етакчиси Столтенберг учрашувда Украинадаги воқеалар ҳақида гапирди.
«Уруш Россия кутганидек кечмаяпти. Улар Киевни ололмади, Харковдан ҳам чекинишяпти, Донбассга юришлари секин кечмоқда. Россия стратегик мақсадларига эриша олмаяпти. Путин Украина енгилишини истайди, аммо Украина ўз ерларини мардонавор ҳимоя қилмоқда ва бу урушда енга олади. НАТО эса ҳар қачонгидан кучли», деб Столтенбергнинг сўзларини келтирган НАТО расмий сайти.
НАТО бош котиби алянсга аъзо давлатларни Украинани қўллашда давом этиб, имкон қадар ҳарбий ёрдамни оширишга чақирган.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026