Сербия президенти: «Россияга санкция киритмаслик учун қўлимиздан келганини қиламиз»
Сербия ҳукумати Россияга нисбатан санкцияларга қарши туриш учун қўлидан келганини қилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич айтган.
«Ҳа, бу бизга қимматга тушади. Капитал бозорига чиқа олмай, оқибатда қарзларимизни тўлолмаймиз. Улар Вучич санкция киритилишига ишора қилмоқда, деяётгандир, аммо бундай эмас. Россияга қарши санкция киритмаслик оғир бўлади, аммо чидаймиз. Чунки биз мустақил давлатмиз», деб Вучичнинг сўзларини келтирган ТАСС.
Вучичнинг айтишича, мамлакат иқтисодиёти 100 фоиз Россия газига боғлиқ, шу сабаб газ бўйича бўлажак муҳокамаларда «келишилган нархларга» умид қилади. Олдинроқ миллатга мурожаат қилган Сербия президенти мамлакат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаш билан бир вақтда Россияга қарши санкциялар киритмаслигини айтганди. «Россия ва Украина биз учун биродар давлатлар», деганди Вучич.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
23:20 / 13.10.2024