Жаҳон | 13:53 / 15.05.2022
30977
6 дақиқада ўқилади

Харков атрофида «тозалаш», Лвовда советлар ёдгорлигида демонтаж. Уруш суратлари

Урушнинг саксонинчи кунида Россия ўз қўшинларини Харковдан олиб кета бошлагани маълум бўлди. Урушларни ўрганиш институти Украина катта эҳтимол билан ушбу шаҳар учун урушда енгиб чиққанини хабар қилди. Россиялик ҳарбийлар Мариуполда «Азовстал» заводи штурмини давом эттирмоқда; бу вақтда Туркия бу ердаги ярадор украин ҳарбийларини эвакуация қилиш ташаббуси билан чиқди.

Украина президенти Володимир Зеленский Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч МакКоннелл билан кўришмоқда
Ukrainian Presidential Press Office via AP

Украинадаги уруш бўйича 14 май кунидаги асосий воқеалар:

  • Украина мудофаа вазири Алексей Резников мамлакат урушнинг янги босқичига кираётгани, «узоқ давом этувчи» бу босқичда миллионгача кишини қуроллантириш режалаштирилаётганини маълум қилди.
  • Харков мэри Россия қўшинлари шаҳар атрофидан чекиниб, Россия-Украина чегараси томон ҳаракатланганини хабар қилди. Бу маълумот бошқа манбалар томонидан ҳам тасдиқланган. Харков мэрининг сўзларига кўра, Россия шаҳарни беш кундан буён ўққа тутишни тўхтатган ва шаҳар аҳолиси эвакуация қилинган ҳудудларидан қайта бошлаган. Аввалроқ нуфузли халқаро экспертлик ташкилоти Россия Харковдаги жангни ютқазганини хабар қилганди.
  • Путин финнлар президенти Саули Ниинистё билан суҳбатда Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиши катта хато бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Аввалроқ Россия Финландияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатганди.
  • «Катта еттилик» мамлакатлари қўшма баёнот чиқарди, унда Россиянинг Украинага қарши босқини натижасида юзага келган чегаралар ҳеч қачон тан олинмаслиги айтилган.
  • Украина ҳарбий разведкаси раҳбари уруш якунида Украина Донбасс ва Қримни қайтариб олишига шубҳа қилмаяпти.
  • Володимир Зеленский Мариуполдаги «Азовстал»дан ярадор украин жангчиларини эвакуация қилиш бўйича «жуда мураккаб музокаралар» кетаётгани ҳақида хабар қилди.
  • Туркия украиналик аскарларни Мариуполдан 65 километр масофада жойлашган, айни вақтда россиялик ҳарбийлар назоратида бўлган Бердянск шаҳрига олиб чиқиб, у ердан турклар кемаси орқали Истанбулга олиб келиш бўйича таклиф билдирди.

Олховка

Олховка қишлоғи харобалари. Аввалроқ Украина мудофаа вазирлиги Харковдан шимолда ва шимоли-шарқда жойлашган барча қишлоқлар озод этилганини хабар қилганди
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Олаховкадаги мактаб артиллерия зарбаларидан кейин
Marco Cordone / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Олховкадаги вайрон бўлган уй
Marco Cordone / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Олховка учун жангларнинг яна бир оқибати
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Олховка қишлоғида россиялик ҳарбийлар базаси вазифасини ўтаган мактаб спорт залида турган украин полициячиси
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Лисичанск

Сўнгги икки ой мобайнида ўзи ва яна олти киши учун бошпана вазифасини ўтаётган ертўладаги 70 ёшли аёл. Шаҳар атрофида Россия ва Украина армияси ўртасида жанглар кетмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанск аҳолиси учун бошпанага айланган боғча ертўласига кириш жойи
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Ертўладаги вазият
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Полиция спецнази ертўлада яширинган аҳолига гуманитар ёрдам тарқатмоқда
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Харков

Украиналик ҳарбий Харков атрофида яқинда озод этилган қишлоқлардан бирида ҳудудни кўздан кечирмоқда
AP Photo/Mstyslav Chernov
Украина миллий гвардияси патрули Харков атрофидаги озод қилинган қишлоқларда разведка миссиялари олиб боришмоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Украина миллий гвардияси аскарлари разведка амалиёти вақтида ертўлаларни текшириб чиқмоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Харков шаҳар маъмурияти биноси. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг маълум қилишича, Харков сўнггги беш кунда ўққа тутилмаган — россиялик ҳарбийлар шаҳар атрофидан кетишган. РФ ҳарбийлари Харков атрофидаги позицияларидан чекингани ҳақида Америкадаги урушларни тадқиқ этиш институти ҳам хабар берган. Фото: John Moore / Getty Images
Харков шаҳри маъмурияти биноси тозаланмоқда
John Moore / Getty Images
Харков кўчаларидан россиялик ҳарбийларнинг жасадлари йиғиштирилмоқда
Vasilisa Stepanenko / AP / Scanpix / LETA
Украина миллий гвардияси ҳарбийси Харков яқинидаги қишлоқда дам олмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украина миллий гвардияси аскарлари Харков атрофидаги озод қилинган қишлоқлардан биридаги уйда вақтинчалик база ташкил этишди
AP Photo/Bernat Armangue
Кутузовка қишлоғидаги ертўлада овқатланаётган украин
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Шаҳар шимолидаги йўл бўйида аскар каби кийинтирилган манекен
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харков шимолидаги йўлда зарбага учраган автомобил
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харков кўчаларидаги украин аскарлари
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA

Лвов области

Червонограддаги «Мангу олов» ёдгорлигида советлар аскари ҳайкали бузиб ташланмоқда
Pavlo Palamarchuk / Reuters / Scanpix / LETA

Одесса

Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган савдо маркази олдидаги кўчани тозалаётган эркак
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Киев области

Ирпенликлар телефонларини зарядламоқда. Шаҳар бир ойга яқин вақт давомида россияликлар оккупациясида бўлган. Ҳозирда шаҳарда ҳаёт аста-секинлик билан тикланмоқда
Ahmed Jadallah / Reuters / Scanpix / LETA
Отишмалар вақтида вайрон бўлган машиналар уюми орасидан ўтиб кетаётган жуфтлик
Ahmed Jadallah / Reuters / Scanpix / LETA
Киев атрофида қолиб кетган россиялик ҳарбийлар жасадларини рефрижераторга ташиётган украин ҳарбийлари
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Запорожье 

Мариуполдан чиққан оила аъзолари ички миграция марказида навбат кутмоқда. Мариупол россияликлар томонидан эгалланган ва деярли буткул вайрон қилинган
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Қочқинлар марказида рўйхатдан ўтиш учун навбат кутаётган украинлар
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид