Жаҳон | 14:28 / 17.05.2022
37204
7 дақиқада ўқилади
Донбассдаги Нью-Йоркнинг штурм қилиниши, Харков атрофида яксон этилган самолёт ва танклар. Уруш суратлари
Урушнинг 82-кунида «Азовстал» заводи ҳудудидан бу ерда икки ойдан ошиқ вақт давомида мудофаани ушлаб турган украин аскарларини олиб чиқиш бошланди. Россия ҳарбийлари чекинган Харковга тинч аҳоли эвакуация қилинган ҳудудларидан қайтмоқда. Швеция ҳукумати НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида расман қарор қилди. Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келиша олмаяпти.
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:
- Швеция бош вазири НАТОга кириш бўйича эълон қиларкан, мамлакат ўз ҳудудида альянс базалари ва ядро қуроли жойлаштирмоқчи эмаслигини маълум қилди;
- Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати «Туркияга қарши санкциялар киритган мамлакат НАТОга қўшилишига “ҳа” демаслиги»ни айтди. У Швеция Туркиядаги мухолифат вакилларига бошпана берганини назарда тутган. Шунингдек, Швеция ва Финландия Суриядаги урушдаги иштироки туфайли Туркияга айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тақиқлаган;
- Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашувида Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келиша олмади - Венгрия ҳамон Россия нефтига эмбарго қўйишга қарши чиқмоқда. Энди масала ЕИ элчилари даражасида ҳал қилиниши керак, агар шунда ҳам келишув бўлмаса – масала Евроиттифоқнинг 30-31 май кунларидаги саммитига қолади;
- Одессага қанотли ракеталар билан зарба берилган, туристик инфратузилма бинолари шикастланган. Зарба натижасида тўрт киши яраланган, улар орасида бир бола ҳам бор;
- Душанба куни кечқурун Лвовдаги нашрлар област ҳудуди ўққа тутилганини хабар қилди. Кейинроқ Полша чегараси яқинидаги ҳарбий объектга зарба берилгани маълум бўлди;
- Россия ҳарбийлари Донецк йўналишидаги ҳаракатларни кучайтиришга эътибор қаратмоқда ва бу ҳудуддаги Украина инфратузилмаларига артиллерия зарбалари йўлламоқда;
- Француз автомобил концерни Renault’нинг Россиядаги активлари давлат ихтиёрига ўтди. Бу Россияда хорижий компаниянинг миллийлаштирилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир;
- McDonald's компанияси Россиядан кетиш бўйича якуний қарорга келинганини хабар қилди. Компаниянинг Россиядаги бизнеси сотилади.
Қуйида 16 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимоли
Одесса области
Харков области
Мариупол
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024