Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мозори Шарифдаги аэропортни тиклаш ишларини якунига етказмоқда
Қайд этилишича, Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғини Термиздаги ўзбек транспорт-логистика ҳаби орқали олади.
Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги аэропортни тиклаш ишларии якунига етказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори Дониёр Қурбонов маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
"Мутахассисларимиз Мозори Шарифдаги аэропортни тиклаш ишларини якунламоқда", - деди у "Валдай" халқаро дискуссия клубининг II Марказий Осиё конференциясида қилган чиқишида.
Қурбоновнинг қайд этишича, Тошкент Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк бўлган Афғонистонни тиклаш учун кўплаб ишларни амалга оширмоқда.
"Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғини Термиздаги ўзбек транспорт-логистика ҳаби орқали олади. Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беради", - деди у.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
10:50 / 12.06.2026