Жаҳон | 15:46 / 18.05.2022
7593
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Европага Украина орқали газ етказиб бериш ҳажми икки бараварга камайди 

Россия гази Украина орқали Австрия, Словакия, Молдова, Руминия, Италия ва Чехияга етказиб берилади.

Фото: Picture Alliance

Охирги ҳафтада Россиядан Европага табиий газ етказиб бериш ҳажми 50 фоизга камайди, деб ёзади «Онадўлу» агентлиги. 

Қайд этилишича, жорий йил 1 январ ҳолатига Европа иттифоқига Украина орқали газ етказиб бериш суткасига 74,4 млн куб метрни ташкил этган. 

24 февралдан сўнг Европага газ етказиш ҳажми ўса бошлаган.

Май ойининг биринчи ўн кунлигида суткалик ҳажм 100-110 млн куб метрни ташкил қилган.

Охирги кунларда Украина орқали газ етказиб бериш ҳажми пасая бошлаган. 17 май куни бу рақам 49,3 млн куб метрга тенг бўлган. 

Россия гази Украина орқали Австрия, Словакия, Молдова, Руминия, Италия ва Чехияга етказиб берилади. 

Европа истеъмол қиладиган табиий газнинг қарийб 40 фоизини Россиядан олади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид