Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: Янгийўлдаги кўприк таъмирдан чиқди
Kun.uz таҳририяти “Очиқ бюджет” ижроси Янгийўл ва Гулистон туманларида муаммога учраётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилган эди. Мазкур мақолада келтирилган Янгийўлдаги кўприк таъмирдан чиқарилди.
Фото: Янгийўл тумани ҳокимлиги
Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Чангтепа маҳалласидаги Жўн каналидан 5-умумтаълим мактабига ўтувчи кўприкни қайта қуриш ташаббуси «Очиқ бюджет» порталига киритилган. 2021 йил 13 августдан 2 сентябргача давом этган овоз бериш жараёнида мазкур ташаббус туман миқёсида ғолиб деб топилган. Бироқ кўприк қурилиши ўз вақтида бошланмаган эди.
Лойиҳага 100 млн сўм ажратилиши керак бўлган.

Маҳалла аҳлининг вилоят ҳокимига йўллаган мурожаатига жавобан вилоят молия бошқармасининг маълум қилишича, кўприк қуриш учун сўралган 100 млн маблағ ажратилиб, махсус ҳисоб рақамига ўтказилган. 2021 йил 9 декабрда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўприк қуриш учун танлов эълон қилинган. Бироқ белгиланган муддат давомида бирорта ҳам таклиф келиб тушмаган ва қайта танлов эълон берилиб, мурожаат ижроси таъминланиши таъкидланган эди.
Маҳалла фаолларининг Kun.uzга маълум қилишича, ҳозирда кўприк тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фуқаролар фойдаланиши учун топширилган.
Мавзуга оид
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
22:36 / 08.01.2026
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:21 / 26.12.2025