Ўзбекистон | 08:24 / 18.05.2022
9104
1 дақиқада ўқилади
Тўрт ойда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Январь-апрель ойларида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда - 28 690 дона.
Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- “Lacetti-Gentra” - 26 305 дона;
- “Damas” - 23 534 дона;
- “Nexia T-250” - 7 195 дона;
- “Spark” - 4 020 дона;
- “Volkswagen Caddy” - 80 дона.
“Lacetti-Gentra” автомобилини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
Бундан олдин Ўзбекистонда автомобиллар экспорти камайгани, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:06
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:11 / 05.11.2024