Тошкентнинг икки маҳалласидаги арт резиденциялар франциялик архитекторлар томонидан реконструкция қилинади
17 май куни Замонавий санъат маркази биносида Тошкентдаги Намуна ва Хасти Имом маҳаллаларидаги санъат қароргоҳларида олиб бориладиган реконструкция ишларига бағишланган тақдимот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Франциянинг “Студио КО” архитектура бюроси томонидан ташкилланган тадбирда франциялик архитекторлар – Оливе Марти, Максимилен Груниг ва Жан-Батист Кариз ўз лойиҳаларини жамоатчилик фаоллари ва журналистларга тақдим этди.
Лойиҳа муаллифларининг айтишича, реконструкция ишлари давомида маҳаллалардаги объектларнинг асл кўриниши сақлаб қолинади.
Биринчи арт резиденция Намуна маҳалласидаги “Маткаримбой” мадрасасида жойлаштирилади ва унинг анъанавий меъморий қиёфасини сақлаб қолган ҳолда реставрация қилиш режалаштирилган. Иккинчи лойиҳа – Хасти Имом маҳалласидаги собиқ боғча биноси ҳисобланади. Ушбу объектларда замонавийлик қўшиш ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш учун ўйингоҳ ва дам олиш жойлари ҳам қурилиши айтилди.
Шунингдек, тадбирда архитектор Вильгельм Гелсенман томонидан 1912 йилда Тошкентдаги илк трамвай тармоғининг дизель электростанцияси сифатида барпо этилган Замонавий санъат маркази биносининг реконструкция лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.
Объект иккита бинодан иборат бўлади. Маъмурий бинода кутубхона, жамоатчилик учун мўлжалланган жойлар, ходимлар учун офис жойлашади. Биринчи бино эса кўргазмалар залларидан иборат бўлади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Саидазиз Эшонхўжаев бинонинг қурилишга сарфланиши режалаштирилган маблағлар миқдорининг ҳали маълум эмаслигини айтди:
“Объектни қуриш қанчага тушишини айта олмайман, чунки лойиҳалаштириш ҳали якуний босқичда. Шу боис қурилиш қанчага тушиши келгусида маълум бўлади.
Қурилиш муддати ҳақида ҳам ҳозирдан гапириш қийин, чунки объект Маданий мерос агентлиги ҳимоясига олинган. Шунинг учун қурилиш ишлари нафақат қайта қуриш, балки реставрация ишларини ҳам ўз ичига олади. Бу эса маълум вақтни талаб қилади. Тахминимча, бунга 2 йилча вақт керак. Аммо аниқки, қурилиш ишлари шу йилдаёқ бошланади”, – деди Саидазиз Эшонхўжаев
Режага кўра, 2021 йилда бошланган ишларни тўлиқ якунлаш 2023 йилга мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
13:10 / 18.07.2024
Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда
16:17 / 20.11.2023
«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади (репортаж)
14:07 / 20.07.2022