Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши бўйича музокараларни блоклаб қўйди
Туркия расмий вакили Анқара жараённи тўхтатгани, аммо Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириш имкониятини истисно қилмаслигини айтди.
Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризаларини кўриб чиқиш бўйича музокараларни блоклаб қўйди, деб хабар берди Financial Times ўз манбаларига таяниб.
НАТО мамлакатлари муҳокамани Финландия ва Швеция ариза берган 18 май куниёқ бошлашни режалаштирганди. Бу эса аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг тахмин қилганидек бу мамлакатлар аризалари бир-икки ҳафта ичида маъқулланиши эҳтимолини йўққа чиқаради, деб ёзади FT.
Нашрнинг қайд этишича, энди АҚШ, Туркия, Финландия ва Швеция дипломатларини бир неча кунлик кескин мунозаралар кутмоқда.
Туркия расмий вакили Анқара жараённи тўхтатгани, аммо Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириш имкониятини истисно қилмаслигини айтди.
«Биз улар НАТОга аъзо бўла олмайди демаяпмиз. Фақат биз тўқнаш келаётган таҳдидга нисбатан бир тўлқинда бўлишимиз лозим», — деди у.
Аввалроқ Туркия ҳукумати Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлишига қаршилик кўрсатмаслик учун ўз талаблари акс этган рўйхатни тузгани ҳақида хабар қилинганди.
Bloomberg агентлиги юқори доиралардаги уч манбасига таяниб хабар беришича, Туркиянинг талаблари қаторида Швеция ва Финландия Курдистон ишчилар партияси ва у билан алоқадор тузилмаларни террорчилик ташкилотлари сифатида тан олиши кераклиги кўрсатилган.
Шунингдек, агентлик суҳбатдошлари маълумотига кўра, Туркия F-16 қирувчи самолётларининг янги партиясини олишни ҳамда ўз армияси ихтиёридаги шу каби самолётлар модернизация қилиб берилишини истамоқда.
Бундан ташқари, Туркия ҳукумати мамлакат яна F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш дастурига қайтарилишини кутмоқда, мамлакат 2019 йилда Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини олганидан кейин бу дастурдан чиқарилганди. Анқарадагилар бу келишув туфайли қўлланган бошқа чеклов чоралари ҳам бекор қилинишига эришмоқчи.
Мавзуга оид
14:29 / 13.11.2024
Финландия Тимченко ва Ротенбергнинг ҳоккей аренасини мусодара қилади
18:36 / 08.11.2024
Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтди
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024