Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Украинага қарши урушда Россия ғалаба қозонишига йўл қўймасликка чақирди
Германия канцлери Олаф Шолц Украинага оғир қуроллар етказиб бериш тарафдори эканлигини билдирди.
Фото: Reuters
"Шафқатсиз ҳужумга учраган мамлакатнинг мудофаасига ёрдам бериш эскалация эмас. Бу ҳужумни қайтариш ва шу билан зўравонлик тезроқ тугашига ҳисса қўшишдир", - деди Шолц.
Германия канцлерининг сўзларига кўра, у ҳам бошқалар каби Украинада уруш давом этаётганидан ташвишда.
"Барчамизни бир мақсад бирлаштиради – бу урушда Россия ғалаба қозонишига йўл қўймаслик. Украина дош бериши керак", - деб таъкидлади у.
Олаф Шолц Украинани тиклаш бўйича Европа жамғармасини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Унинг фикрича, Брюссел ҳозирданоқ фонд ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаши керак.
Шолц Украинанинг Евроиттифоққа аъзо бўлиш мавзусига тўхталар экан, Киевнинг аризаси бўйича тезкор қарор кутмаслик кераклигини айтди.