Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бозорларда сотилаётган 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари яроқсиз экани аниқланди
Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида сотилаётган 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари яроқсиз экани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик маҳсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.
Аниқланишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлган ва ушбу маҳсулотлар савдодан четлаштирилган ҳамда зарарсизлантириб йўқотилган.
Давлат ветеринария хизмати ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 58 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг бузилиш ҳолатларида жами 12 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилган.
Давлат ветеринария хизмати томонидан жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларида парваришланаётган 563 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 7,3 млрд сўмлик пулли ветеринария хизматлари кўрсатилди.
Мавзуга оид
20:05 / 23.12.2025
“Ҳокимлар ваъдасига ишониб сарсон бўлдик” – Риштонда тадбиркорлар буюм бозорини тиклаб беришларини сўрамоқда
16:43 / 23.12.2025
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти, электр сотиш 58 фоизга ошди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
13:20 / 10.12.2025