Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати Украинага 40 миллиард долларлик ёрдамни тасдиқлади
АҚШ Сенати Украинага юбориладиган навбатдаги ёрдам пакетини тасдиқлади. Ҳужжат имзо қўйиш учун Жо Байденга юборилган. Президент имзосидан кейин қонун кучга киради.
Республикачи сенатор Рэнд Пол қарши чиққач, лойиҳа тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилмаганди. 19 май куни қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан оддий тартибда кўриб чиқилди. Овоз бериш жараёнида 86 киши уни қўллаган, 11 киши қарши чиққан, 3 сенатор бетараф қолган.
Ушбу қонун лойиҳасига кўра АҚШ Украинага уруш вақтида 40 миллиард долларлик ёрдам кўрсатади. Бунгача ҳам Америка ҳукумати Украинага 3,9 миллиард доллар миқдорида ёрдам юборган. Уруш узоқ давом этади деб ҳисоблаган Жо Байден Конгрессдан Украинага ёрдам учун қўшимча 33 миллиард доллар сўраганди. Қонунчилар ёрдам пакетини 40 миллиард долларгача оширишди.
Украина учун ажратилган 40 миллиард долларнинг ҳаммаси қурол-яроғ учун мўлжалланмаган. Масалан, 4 миллиард доллар Украина ва урушдан жабрланган бошқа давлатларнинг гуманитар эҳтиёжларига сарфланади. Хусусан, муҳтожларни озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлашга. Украинадан бошқа давлатларга қочиб яшашга мажбур бўлаётган қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун 350 миллион доллар ажратилади. Уруш бошлангач, украиналиклар асосан Полша, Словакия, Венгрия ва Руминияга қочиб кетишга мажбур бўлган.
9 миллиард доллар тўғридан тўғри Украинани қўллаш фондига ўтказилади. Бу пулларнинг аксар қисми озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ишлатилиши кутилмоқда. Бошқа давлатга тўғридан тўғри пул ажратиш учун одатда тегишли меморандум имзоланиши керак бўлади, аммо ортиқча бюрократиянинг олдини олиш мақсадида АҚШда ленд-лиз тўғрисида қонун кучга кирди. Бу лойиҳага кўра президент Конгресс розилигисиз Украинага ёрдам юбора олади.
Шубҳасиз, асосий ёрдам ҳарбий соҳага қаратилади. Қонун лойиҳасида 15 миллиард долларга яқин маблағ ҳарбий кўмакка қаратилиши белгиланган. Хусусан, 6 миллиард доллар Украина хавфсизлигини таъминлашга, 8,7 миллиард доллар АҚШ Украинага юборган қурол-яроғ захирасини тўлдиришга сарфланади. Ёрдам доирасида ҳарбий техникаларга техник хизмат кўрсатиш ҳам кўзда тутилган.
100 миллион доллар алоҳида ядро қуроли тарқалишининг олдини олиш, терроризмга қарши курашиш ва ҳудудларни миналардан тозалаш бўйича ишлаб чиқилган дастурга ишлатилади. Дипломатик соҳага ҳам 200 миллион доллар қўшимча маблағ ажратилади. Хусусан, Давлат департаментининг Украинадаги можаро бўйича ишлаб чиққан лойиҳалари ижросига. АҚШнинг Украинадаги элчихонаси хавфсизлигини таъминлашга қўшимча 110 миллион доллар берилади.
Қонун лойиҳасида қайд этилган энг муҳим бандлардан бири шуки, Жо Байден исталган вақтда Украинага ёрдам учун юборишга мўлжалланган 11 миллиард доллардан иборат захирага эга бўлади. Яъни, бу пуллар Конгресс тасдиғисиз урушнинг боришига қараб Украинага ёрдам учун юборилади.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026