Эрдўған Финландия ва НАТО раҳбарлари билан музокара ўтказишини маълум қилди
Аввалроқ Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризаларини кўриб чиқиш бўйича музокараларни блоклаб қўйганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 21 май куни Финландия етакчиси Саули Ниинистё ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан музокаралар ўтказишини маълум қилди.
"Мен Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан музокара ўтказдим, эртага Буюк Британия бош вазири, Финландия президенти, Столтенберг билан музокаралар ўтказаман", - деди у.
Аввалроқ Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризаларини кўриб чиқиш бўйича музокараларни блоклаб қўйганди.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Туркия ҳукумати Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлишига қаршилик кўрсатмаслик учун ўз талаблари акс этган рўйхатни тузган.
Туркиянинг талаблари қаторида Швеция ва Финландия Курдистон ишчилар партияси ва у билан алоқадор тузилмаларни террорчилик ташкилотлари сифатида тан олиши кераклиги кўрсатилган.
Шунингдек, агентлик суҳбатдошлари маълумотига кўра, Туркия F-16 қирувчи самолётларининг янги партиясини олишни ҳамда ўз армияси ихтиёридаги шу каби самолётлар модернизация қилиб берилишини истамоқда.
Бундан ташқари, Туркия ҳукумати мамлакат яна F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш дастурига қайтарилишини кутмоқда, мамлакат 2019 йилда Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини олганидан кейин бу дастурдан чиқарилганди. Анқарадагилар бу келишув туфайли қўлланган бошқа чеклов чоралари ҳам бекор қилинишига эришмоқчи.
Мавзуга оид
14:29 / 13.11.2024
Финландия Тимченко ва Ротенбергнинг ҳоккей аренасини мусодара қилади
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024