Жаҳон | 14:37 / 20.05.2022
25592
4 дақиқада ўқилади
Киевда уйлар тикланмоқда, Харковда метро одатий режимга қайтмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 86-куни ўтмоқда. Россия Харков атрофидан бутунлай кетган — шаҳар одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда: ўтган вақт мобайнида бомбапанагоҳ вазифасини ўтаган метро кейинги ҳафтадан штат режимида ишлай бошлайди. Киев областида аҳоли ўз уйларини тиклашга киришган. Украинада яна икки россиялик ҳарбийни суд қилиш бошланди — улар Харков областини артиллериядан ўққа тутишда айбланмоқда.
Украинадаги уруш, сўнгги маълумотлар
- АҚШ Сенати Украинага молиявий ёрдам сифатида 40 млрд доллар ажратишни маъқуллади;
- Оқ уй Россиянинг Қора денгиздаги блокадани енгиб ўтиш учун Украинага кемаларга қарши ракеталар етказиб бериш устида ишламоқда. Гап ишлаб чиқарувчиси Boeing бўлган Harpoon ҳамда Kongsberg ва Raytheon Technologies томонидан ишлаб чиқарилган NSM (Naval Strike Missile) ракеталари ҳақида кетмоқда;
- Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага янги қуроллар етказиб берилиши ҳақида хабар қилди. Британия Украинага узоқ масофага отувчи артиллерия, дронлар ва кемаларга қарши ракеталар юборади.
- Киевда россиялик 21 ёшли сержант Вадим Шишимарин устидан иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. У Суми областида 62 ёшли тинч аҳоли вакили Александр Шелиповни ўлдиришда ва Уруш қонунлари ва урф-одатларини бузишда айбланмоқда. У айбига иқрор бўлган, прокурор унинг умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилишини сўраган.
- Украина қуролли кучлари «Регионлар партияси» вакили, собиқ президент Виктор Януковичга яқин бўлган собиқ депутат Олег Царевнинг укаси қўлга олинганини хабар қилди. У қўпорувчилик ҳаракатлари тайёрлашда айбланмоқда.
- Ражаб Эрдўған Туркия НАТОни Швеция ва Финландиянинг аъзолигига «йўқ» дейишини маълум қилганини билдирди. Аммо НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзолари Швеция ҳамда Россия билан чегарадош бўлган Финландияни бир овоздан қабул қилишига шубҳа қилмаётганини айтмоқда.
Қуйида 19 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харков области
Днепропетровск области
Киев области
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024