Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан қайтган мигрантларни ишга қабул қилганларга 6 ой давомида субсидия берилади
Президентнинг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2022 йил 1 июлдан 2023 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдори 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
Бунда, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган ташкилотга субсидия беришда Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси асос ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда захирага қайтарилган жами 20 минг гектар ер майдонларини сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли эканлар, картошка етиштириш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига 0,20 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида очиқ электрон танлов орқали 30 йилга ижарага берилиши таъминланади.
Бунда, “Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентидаги баҳолаш мезонида охирги 6 ой давомида хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатида бўлган талабгорларни рейтинг балларида инобатга олинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2022 йилда камида 50 минг нафар хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилишини таъминлайди. Бунда қайтиб келган меҳнат мигрантлари:
- ишлаб чиқариш ва уй-жой қурилиши объектларини, автомобил йўлларини, ирригация ва мелиорация тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига;
- саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналарга, жумладан тадбиркорлик субъектларига;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш, ҳосилни йиғиб-териб олиш ишларига жалб этилади.
Юқоридаги мақсадлардаги ишларга республика бюджетидан Жамоат ишлари жамғармасининг 2022 йилдаги харажатлари учун қўшимча 480 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026