Жаҳон | 14:27 / 21.05.2022
10382
1 дақиқада ўқилади

Байден Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини айтди

Аввалроқ Байден маъмурияти КХДР билан тўғридан тўғри икки томонлама мулоқотни режалаштирмаётганини билдирганди.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди ТАСС.

"Шимолий Корея раҳбари билан учрашиш масаласига келсак, ҳа, бу унинг қанчалик самимий ва жиддий бўлишига боғлиқ", - деди Байден.

Аввалроқ Байден маъмурияти КХДР билан тўғридан тўғри икки томонлама мулоқотни режалаштирмаётганини билдирганди.

АҚШнинг аввалги президенти Доналд Трамп КХДР билан музокараларда шахсан иштирок этганди.

2018 йил июнда Сингапурда тарихда илк бор АҚШ-КХДР саммити ўтказилган, унинг якунига кўра қўшма ҳужжат имзоланганди.

2019 йил февралда Ҳанойда иккинчи саммит бўлиб ўтди. Трамп ва Ким Чен Ин ўзаро учрашувда келишувга эриша олмади. 

2019 июнда Трамп ва Ким Чен учинчи марта учрашди. Учрашув КХДР ва Жанубий Корея чегарасида бўлиб ўтди.

Мавзуга оид