Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Оролбўйида кўллар ва сув-ботқоқли ерлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳани амалга оширади
Вазирлар Маҳкамасининг “БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма иштирокида Оролбўйи минтақасида кўллар ва сув-ботқоқли ерлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
- “Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлари ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ҳамда бошқариш” лойиҳасини молиялаштириш учун Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ) томонидан 5 йил муддатга 3 552 968 АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилиши тўғрисидаги қарор 2021 йил 1 октябрда ГЭЖ раҳбарияти томонидан маъқулланган;
- БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан лойиҳа учун 270 000 АҚШ доллари миқдорида грант маблағини ажратилиши маъқулланган, шунингдек лойиҳани амалга ошириш даврида БМТТД масъул ижро этувчи орган ҳамкори сифатида фаолият кўрсатади;
- Экология қўмитаси ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида 2021 йил 1 апрел куни лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув хати, шунингдек лойиҳанинг асосий ҳужжати 2021 йил 22 декабрда имзоланган;
- лойиҳа Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ ва Амударё туманларида, Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларида амалга оширилади;
- лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2022–2026 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинади.
Давлат экология қўмитаси лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, БМТТД ва ГЭЖнинг грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон ҳукумати ва БМТТД ўртасида имзоланган битимга (1993 йил 10 июн) мувофиқ миллий механизмга асосланади.