Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда 80 гектар ер майдонида ўрмон типидаги истироҳат боғи барпо этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Чирчиқ шаҳрида 80 гектар ер майдонида давлат-хусусий шерикчилик асосида ўрмон типидаги истироҳат боғи ва дам олиш маскани барпо этилади.
“Нигоҳ” телеграм канали хабар беришича, ҳужжатга кўра, истироҳат боғи ва дам олиш маскани аҳолининг дам олиши учун қулай бўлган, дарахтзорлар билан қопланади.
Шунингдек, болалар шаҳарчаси, эко-ферма (ҳайвонот боғи), скейт-парк, сунъий тирмашиш қояси, турли хилдаги спорт майдончалари ва аттракционлар барпо этилади.
Бундан ташқари, югуриш ва велойўлаклар, табиий амфитеатр майдони қурилиши ҳам режалаштирилган.
Аввалроқ президентнинг “Тошкент вилоятида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Татаристон президенти маъмурияти билан бир қатор келишувларга, жумладан "Химград" АЖ (Татаристон) билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш ҳақида келишувга эришилган.
"Ўзкимёсаноат" АЖнинг бошқаруви қарорига асосан МЧЖ шаклидаги "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки дирекцияси ташкил қилинган.
Мавзуга оид
11:24 / 13.07.2026
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
09:55 / 27.06.2026
Чирчиқда каналга тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026