Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда таниқли мухолифатчи аёлга чиқарилган суд ҳукмига қарши намойиш ўтказилди
Истанбулда минглаб одамлар президентни ҳақорат қилиш ва давлатни омма олдида ҳақоратлашда айбланган мухолифатчи аёл сиёсатчи Cанан Кафтанжиўғлуга нисбатан чиқарилган суд ҳукмига қарши намойишга чиқди.
21 май куни Туркиянинг таниқли мухолифатчи сиёсатчиси, Республика халқ партияси (РХП) Истанбул бўлими раҳбари, шифокор Cанан Кафтанжиўғлу устидан чиқарилган суд қарори муносабати билан минглаб одамлар Истанбул кўчаларига чиқди. Намойишчилар Кафтанжиўғлу билан бирдамлик кўрсатиб, «ҳуқуқ, қонун, адолат» талаби ёзилган шиорлар кўтариб олишди.
Ўн кун олдин Туркияда суд қарорни ўз кучида қолдирганди, унга кўра Кафтанжиўғлу узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Судьялар ҳукмни учта айблов моддаси бўйича асосли деб топди. Бу ҳукмга кўра, 50 ёшли аёл президентни ҳақорат қилиш ва Туркия давлатини омма олдида ҳақоратлашда айбланиб, 4 йил, 11 ой 20 кунга озодликдан маҳрум этилиши керак.
2019 йилда Кафтанжиўғлу президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақорат қилиш ва терроризмни тарғиб қилиш каби бир қатор айбловлар билан қарийб 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Айбловлар Кафтанжиўғлунинг 2012-2017 йиллар оралиғида Twitter’даги постларига асосланган.
Апелляция суди Кафтанжиўғлунинг қамоқ жазосини салкам беш йилга қисқартирди. Туркия қонунчилигига кўра, беш йиллик қамоқ жазоси шартли жазога алмаштирилиши ва тўхтатилиши мумкин, бунда мухолифатчи қамоққа олинмайди. Бироқ унинг адвокатига кўра, аёл беш йилга сиёсий фаолиятдан четлаштирилади.
РХПга кўра, ҳукм 2019 йил июнь ойи охирида ушбу партия вакили Экрем Имомўғли Истанбул ҳокими сайловларида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) номзоди Бинали Йилдиримни мағлуб этганига жавоб бўлган. Истанбул ҳокимлиги учун сайловлардаги натижа мамлакат раҳбари учун ҳақоратли мағлубият бўлди. Туркияда узоқ вақтдан бери биринчи марта энг муҳим шаҳар ҳокими лавозимини АТП аъзоси эмас, балки мухолифатчи эгаллади. Кафтанжиўғлу Имомўғлини қўллаб-қувватлаб келади ва унинг «ўнг қўли» ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026