Ўзбекистон | 07:12 / 24.05.2022
2139
1 дақиқада ўқилади

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилинади

Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилинади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, президент топшириғига кўра илғор хорижий тажриба ўрганилди. Шу асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:

  • коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;
  • марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;
  • болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади; 
  • ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;
  • Спорт вазирлиги ҳузурида илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;    
  • коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид