Жаҳон | 13:45 / 24.05.2022
27095
6 дақиқада ўқилади

Донбассда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда, Киевда рус кемасига аталган янги почта маркаси. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 89-куни ўтди.

Филиппиннинг лавозимдан кетаётган президенти Родриго Дутерте Россия президенти Владимир Путинни кескин танқид қилди. У ўзини Путин каби қотил деб аташса-да, ундан фарқ қилишини айтди: «Мен жиноятчиларни ўлдирганман, болалар ва кексаларни эмас».
King Rodriguez/ Malacanang Presidential Photographers Division via AP

Россия Донбассда юриш қилишда давом этмоқда. 23 май куни кечқурунги мурожаатида Украина президенти Володимир Зеленский россиялик ҳарбийлар айниқса Бахмут, Попасная ва Северодонецк йўналишларида фаол ҳаракатланаётганини айтди. Харков йўналишида Россия чекинмоқда, аммо Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, аввал эгалланган позицияларни сақлаб қолиш учун ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда.  Мариуполда эпидемия хавфи ортмоқда: шаҳар мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг сўзларига кўра, кучли ёмғирлар шаҳарга чиқинди ва жасад заҳрини тарқатмоқда. Киев судида россиялик сержант Вадим Шишимарин тинч аҳоли вакилини ўлдиргани учун умрбод қамалди. Британия разведкаси маълумотига кўра, Россия урушнинг уч ойида СССР Афғонистонда тўққиз йил давомида йўқотганидан кўпроқ ҳарбийсидан айрилган бўлиши мумкин. БМТ ҳисобларига кўра, тарихда илк бор дунё бўйлаб қочқинлар сони 100 миллион кишидан ошди.

Қуйида 23 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Лисичанск атрофи — бу шаҳар Донбасс учун жанглардаги энг қайноқ нуқтага айланган. 23 май кунги кечқурунги мурожаатида президент Володимир Зеленский шундай деди: «Донбассда ҳозир вазият жуда оғир. Бахмут, Попасная, Северодонецк — россиялик ҳарбийлар шу йўналишларда айниқса фаол ҳаракатланмоқда. Ҳеч ким Донбассни россиялик ҳарбийлар қилаётганидек вайрон қилмаган»
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанск яқинида Украина армиясининг шикастланган зирҳли техникаси олдида турган украиналик ҳарбий. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Донбасс учун жангларда Россия армиясида украинларникига қараганда 20 баробар кўп техника қатнашмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанск яқинида зарбага учраган «Жигули» олдида турган украиналик ҳарбий
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Бахмут шаҳрида зарбалардан яширинаётган парамедиклар. Шаҳарга ҳозирда Россия ҳужум қилмоқда.
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Тиббий ҳамшира Северодонецкда мина портлашидан яраланган беморга қарамоқда. 
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги назорат-ўтказув пунктида болалар томонидан чизилган сурат
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA

Киев 

23 май куни Украинада «Русский военный корабль — все» ёзувли янги почта маркаси сотувга чиқарилди. Марказий почтамт олдида уни сотиб олишни истаган юзлаб кишилар тўпланди. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
«Русский военный корабль, иди на ***» ибораси акс этган марка муваффақиятидан кейин «Русский военный корабль — все» маркасини ҳам чиқаришга қарор қилишди. Бу ибора украин ҳарбийси томонидан Россия Қора денгиз флоти флагмани бўлган «Москва» крейсери экипажининг (кейинроқ крейсер чўктириб юборилди) таслим бўлиш ҳақидаги талабига жавобан айтилганди. Бу 28 феврал куни россиялик ҳарбийларнинг Змеиний оролига ҳужуми вақти рўй берган. Фото: Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Россиялик сержант Вадим Шишимарин суд залида. 23 май куни уни маҳаллий аҳоли вакили қотиллигида айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Шишимарин ўз айбига иқрор бўлган ва марҳумнинг бевасидан кечиришини сўраган. У одам ўлдиришни истамагани — офицер талаби билан ўқ узганини айтган. Фото: Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Россияга қарши урушда ҳалок бўлган ватан ҳимоячилари ёдгорлик девори олдидан ўтаётган кекса ёшли аёл. AP Photo/Natacha Pisarenko
Киев яқинидаги Дмитривка қишлоғи атрофидаги жангларда вайрон қилинган рус ҳарбий техникалари
AP Photo/Efrem Lukatsky, File

Харков 

85 ёшли Людмила ўз боғини парвариш қилмоқда. Россия Харков атрофидан чекинмоқда ва шаҳар одатий ҳаёт тарзига қайта бошлаган.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харковдаги бомбардимон қилинган уйлардан биридаги оилавий сурат
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Икки гўрков — ака-укалар (улар аввал советлар армиясида хизмат қилишган) ер остидан россиялик солдат жасадини чиқариб олмоқда
John Moore / Getty Images
Озиқ-овқат тарқатиш пунктида ун учун навбат
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Буча 

Келиб чиқишига кўра украин бўлган канадалик рассом Иванка Сиолковски Бучада ўқ ва снаряд парчалари илма-тешик қилган дарвоза ва деворларни гуллар билан безамоқда. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Сиолковски уруш бошланган вақтдаёқ қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун Торонтодан Украина-Полша чегарасига етиб келган, Украина шимоли озод этилгач, у Бучага келди. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Гуллар чизиш ғояси Сиолковскига маҳаллий аҳоли вакилларидан бири билан гаплашганидан кейин келган. У шундай деганди: «Девордаги ўқ тешиклари менга йўқотилган барча нарсани эслатади» Фото: Christopher Furlong / Getty Images

Мавзуга оид