Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глобал бозорда 7 фоиз улушга эга «DP World» компанияси раҳбари Ўзбекистонга келади
2022 йил 11 май куни Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов БААда “DP World” компанияси президенти Султон Аҳмад Бин Сулайм, компаниянинг бош операцион директори Маҳмуд ал-Бастакий билан учрашди.
Учрашувда “DP World” компанияси “Cargoes Customs” электрон ахборот тизимининг илғор жиҳатларини Ўзбекистон божхонасига жорий қилиш бўйича келишиб олинди.
Компания раҳбари Султон Аҳмад Бин Сулайм ўзаро ҳамкорликка ҳамиша тайёрлигини билдирди ва ходимларига Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган таклифларни ортиқча пайсалга солмасдан, зудлик билан амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди.
- Ҳамкорлигимиз албатта натижа беради ва мен буни ўз кўзим билан кўриш учун жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга бормоқчиман, – деди компания президенти Султон Аҳмад Бин Сулайм.

“DP World” дунёдаги учинчи энг йирик порт ҳисобланиб, глобал бозордаги улуши 7 фоизни ташкил қилади. Компания 78 та денгиз терминали ва дунёдаги энг йирик саноат парки Жабал Али эркин зонасини бошқаради.
Компания Дубай ҳукуматига қарашли дунёдаги энг йирик инвестор ва девелопер Dubaı World компанияси томонидан бошқарилади. “DP World” компанияси Дубай божхонаси фаолиятини ҳам бошқаради.

Дубайга кириб келаётган ва чиқиб кетаётган 95 фоиз юклар инсон аралашувисиз автоматик тарзда олдиндан тақдим этилган дастлабки декларация асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. 2021 йилнинг ўзида 27 миллиондан ортиқ транзакциялар амалга оширилган.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026