Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудлари йўлларда ҳаракат хавфсизлиги ҳолати бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини тартибга солиш ҳамда “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази тегишинча ҳудудий ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказилган.
Қуйидагилар эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман(шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
- йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга ташкилотларни аутсорсинг асосида жалб қилиш;
- ўз хизмат кўрсатиш (масъуллик) ҳудудидан ташқарида бўлган умумий фойдаланишдаги, шунингдек, идоравий автомобиль йўлларига йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини автомобиль йўлларини сақловчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида амалга ошириш;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилиш.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш марказида эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш тизими жорий этилади, олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан номзодларни танлов асосида қабул қилиш, кадрлар захирасини яратиш йўлга қўйилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссиялар:
- “Хавфсиз йўл” индекси доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати туман (шаҳар)лар кесимида 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борсин ва натижалари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича туман (шаҳар)лар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади;
- “қизил” тоифага киритилган туман (шаҳар)ларнинг рўйхатини Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши муҳокамасига киритади.
Мавзуга оид
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
16:37 / 11.02.2026