“UZCHARMEXPO-2022” – янги форматдаги ҳамкорлик манзили
Жорий йилнинг 25-27 май кунлари Тошкентда дунё чарм-пойабзал ва мода саноатидаги халқаро ҳамкорликнинг янги стратегияси белгилаб олиниши кутилмоқда. Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” МКМда Марказий Осиёдаги энг йирик чарм-пойабзал ва мўйна соҳасининг ихтисослашган анжумани “UZCHARMEXPO-2022” 12-халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Жаҳон чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг йирик компаниялари ва брендлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда учрашади. Халқаро бозор талаблари, соҳага киритилаётган инновациялар ва кузатилаётган мода тенденциялари, ишлаб чиқариш салоҳияти ва экспорт учун янги бозорлар шу каби кўплаб мавзулар кўргазма доирасидаги бизнес мулоқотларда муҳокама этилади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, “Ўзэкспомарказ” МКМ ҳамкорлиги ва кўмагида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур халқаро кўргазма унинг иштирокчилари ва ташриф буюрувчилар учун муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашади. Шунингдек, бизнесни янада ривожлантириш йўлида янги имкониятларни очиб беради. Йилига икки маротаба, баҳор ва кузда ўтказиладиган мазкур кўргазма ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, ишбилармонлик портфелини янги бизнес лойиҳалар билан бойитишда самарали майдон саналади.
Жорий “UZCHARMEXPO-2022” 12-халқаро кўргазма-ярмаркасида 500 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, Германиянинг “Mephisto”, “Desma”, “Tutelo GmP”, Италиянинг “Tecon”, “ItalProgetti”, Туркиянинг “O`zdersan”, “Demaksan”, Россиянинг “Парижская Коммуна”, “Яхтинг”, “Зебра”, “Аванти”, “Барс”, “Trumpler”, Ҳиндистоннинг “Penza Exports”, “Homera Tanning”, “SHLF”, “Pacific Chemicals” каби 10 дан ортиқ давлатнинг 100 га яқин брендлари делегациялари ўз маҳсулотлари ва технологияларини халқаро анжуманга олиб келади. Шунингдек, Халқаро чарм ишлаб чиқарувчилар кенгаши, Халқаро мўйна федерацияси, қатор давлатларнинг миллий уюшмалари вакиллари айни йўналишдаги ишлар ва янгиликлар юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашади.
Кўргазма экспозицияларида чарм-пойабзал ва мўйна соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар, пойабзал ва мўйначилик кенгашлари ва тадбиркорларни учратасиз.
Ҳар йили кўргазмага 5 мингга яқин меҳмон ташриф буюради. Уч кун давомида кўргазма стендларида, бизнес учрашувларда кўплаб манфаатли мулоқотлар амалга оширилади. Янги ҳамкорлик келишувларига эришилади.
Маҳаллий чарм, пойабзал, жун ва мўйна саноатининг энг фаол таклифлари уч кунлик кўргазма “UZCHARMEXPO-2022” стендларида тақдим этилади.
“UZCHARMEXPO-2022” нафақат компанияларнинг салоҳияти, маҳсулот ассортименти ва соҳадаги инновациялар билан танишиш имконияти, балки B2B ва G2B музокаралари учун самарали платформадир. Кўргазма доирасида бизнес-мулоқотлар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, кўргазма дастуридан маҳаллий дизайнерлар томонидан табиий чармдан яратилган пойабзал, атторлик ва мўйна маҳсулотлари, замонавий либослар дефелеси ҳам ўрин олган. Унда истеъдодли дизайнерларнинг янги коллекциялари билан танишиш имконияти яратилади.
Сизни “UZCHARMEXPO-2022” 12-халқаро кўргазма-ярмаркасида кутиб қоламиз.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
11:23 / 09.07.2024
Оҳангаронда 23 та янги чарм саноат корхонаси барпо этилади
21:58 / 18.03.2024
Учта уюшма раислари ўзгарди
17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди
09:00 / 18.09.2023