Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши бўйича музокаралар якунланди
Музокаралар президент саройида ўтказилган ва беш соатга яқин давом этган.
Анқарада Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши бўйича турк, швед ва фин делегациялари ўртасидаги музокаралар якунланди.
ТАСС манбасининг хабарига кўра, музокаралар президент саройида ўтказилган ва беш соатга яқин давом этган.
Музокараларда Туркия томонидан президент вакили Иброҳим Қалин ва ташқи ишлар вазири Седат Ўнал қатнашган.
Манбанинг айтишича, дастлаб Туркия расмийлари ҳар бир мамлакат делегацияси билан алоҳида учрашув ўтказган, сўнгра уч томонлама йиғилиш ўтказилган.
Финландия ва Швеция 18 май куни НАТОга кириш учун ариза топширди. Анқара бу мамлакатларни террорчи ташкилот деб эълон қилинган Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашда айблаб, уларнинг алянсга аъзо бўлишига қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
09:45 / 27.06.2026
Финландия ядровий қуролга оид тақиқни бекор қилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026