Истанбулда ИШИДнинг янги раҳбари қўлга олинди
Абу Ҳасан ал Қурайшийни қўлга олиш бўйича халқаро операцияни Истанбул разведка ва терроризмга қарши кураш бўлими гуруҳлари ўтказган.
Истанбул полицияси ўтказган махфий халқаро операция давомида ИШИДнинг янги раҳбари Абу Ҳасан ал Қурайший қўлга олинди. Бу ҳақда Oda TV портали хабар берди.
Маълумот берилишича, ўтган ҳафтада Туркия полицияси ИШИДнинг янги етакчиси Истанбулда эканлигидан хабар топган ва бир неча кун давомида унинг яшаш жойини кузатган.
Абу Ҳасан ал Қурайшийни қўлга олиш бўйича халқаро операцияни Истанбул разведка ва терроризмга қарши кураш бўлими гуруҳлари ўтказган. Операцияга Истанбул полицияси бошлиғи Зафар Оқтош раҳбарлик қилган.
ИШИД раҳбари қўлга олинганидан сўнг аксилтеррор хизмати ва миллий разведка ташкилоти экспертларидан иборат гуруҳ томонидан сўроқ қилинган.
ИШИДнинг аввалги раҳбари Абу Иброҳим ал Қурайший 2022 йил 3 февралда ўлдирилганди.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024