Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия канцлери Путинга "Газпром" Ҳайдаҳдаги газ омборини тўлдирмайдиган бўлса, омбордан айрилишини айтди
Карл Неҳаммернинг сўзларига кўра, у Австриянинг позициясини таъкидлаш учун Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказган.
Фото: astora.de
Австрия канцлери Карл Неҳаммер Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида агар "Газпром" Ҳайдаҳдаги газ омборини тўлдирмайдиган бўлса, компания ушбу омбордан айрилишини айтди, деб хабар берди ТАСС.
"Путин Австрияга тўлиқ ҳажмда газ етказиб беришга амал қилинишини айтди. Унга агар "Газпром" Ҳайдаҳдаги газ омборидан фойдаланмайдиган бўлса, "Газпром" бу омбордан айрилишини ва у бошқа газ етказиб берувчиларга берилишини айтдим", - деди Неҳаммер матбуот анжуманида.
Канцлернинг сўзларига кўра, у Австриянинг позициясини таъкидлаш учун Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказган.
"Суҳбат аввалги сафаргидек жуда интенсив, жуда жиддий ўтди", - деди Неҳаммер.
12 май куни Неҳаммер Ҳайдаҳдаги ерости газ омбори "Газпром" томонидан тўлдирилмайдиган бўлса, омбор бошқаларга берилишини айтганди.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026