11:09 / 27.05.2022
24074

ДТМ чет тилидан ижодий имтиҳон тартиби ва саволлар намуналарини эълон қилди

Бу йил 6 та ОТМнинг кириш имтиҳонида чет тилидан илк марта одатий тест ўрнига ижодий (касбий) имтиҳон ўтказилади. ДТМ имтиҳон қай тартибда ўтиши ва саволлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

2022–2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти;
  • Тошкент давлат шарқшунослик университетининг

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда

  • Тошкент давлат педагогика университети;
  • Қўқон давлат педагогика институти;
  • Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

ДТМнинг хабар беришича, ижодий имтиҳон учун жами 2 соат 45 дақиқа вақт ажратилади. Лекин апробациялар натижасига кўра ўзгаришлар бўлиши мумкин.

1-бўлим: Тинглаб тушуниш (45 дақиқа / 5 қисм / 30 савол/ 30 балл)

2-бўлим: Ўқиш (60 дақиқа / 5 қисм / 30 савол/ 30 балл)

3-бўлим: Ёзиш (45 дақиқа / 2 топшириқ / 30 балл)

4-бўлим: Гапириш (15 дақиқа / 3 қисм / 30 балл)

Жами тўпланиши мумкин бўлган балл: 120 балл

Ҳозирча фақат инглиз тилидан саволлар намуналари эълон қилинди. Саволлар B1 даражада, бошқа ОТМларнинг чет тили саволлари билан бир хил даражада бўлади. 

Top