Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет тили 1-фан бўлган таълим йўналишларига қабулда янги талаблар белгиланди
Ҳукумат қарори билан олий таълимга қабул қилиш тартибига киритилган ўзгартишларга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига ҳужжат топшириш камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга мувофиқ, чет тили фани фанлар мажмуасида мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда сертификат даражасига қараб қуйидагича балл берилади:
B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга — ушбу фан бўйича белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади.
B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентларга — ушбу фан бўйича белгиланган максимал балл берилади.
Шу билан бирга, илгари фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан бўлган йўналишларга қабул камида B2 даражадаги сертификат талаб қилинган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
21:12 / 03.04.2026