Жаҳон | 14:12 / 27.05.2022
27480
6 дақиқада ўқилади

Харков марказига яна ракета ҳужуми, Северодонецкка артиллерия зарбалари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 92-куни ўтди. Донбасс учун жанглар давом этмоқда — Киевдаги расмий шахсларнинг бу ҳудуддаги вазият бўйича баёнотлари тобора хавотирли тус олмоқда. 26 май куни Харков области ўққа тутилди, регион расмийлари 9 киши ҳалок бўлганини хабар қилди, қурбонлар орасида — беш ойлик чақалоқ ҳам бор. Россия кучлари томонидан эгаллаб олинган, кўп вақтдан буён электр таъминоти ва ахборот олиш имкони йўқ бўлган Мариупол кўчаларида Россия телеканаллари намойиш этиладиган ҳаракатланувчи экранлар пайдо бўлди.

Финландия бош вазири Санна Марин Киевга келиб, Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди
Ukrainian Presidential Press Office via AP)

Украинада урушнинг 93-куни. Сўнгги маълумотлар

  • Россия ҳарбийлари Луганск области маъмурий маркази бўлмиш Северодонецк шаҳрини қуршовга олиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда. Шаҳар атрофида фавқулодда оғир жанглар кетмоқда.
  • Регион раҳбарининг маълумотига кўра, Луганск областининг фақат 5 фоиз ҳудуди Украина қўлида қолган - бу бир ҳафта олдингидан икки баробар камроқ. Украина қўшини фронтнинг айрим участкаларида чекинишга мажбур бўлмоқда.
  • Северодонецк мэри шаҳар тинимсиз ўққа тутилаётгани, шаҳардаги турар жой биноларининг 60 фоизи вайрон бўлгани, қурилишларнинг 90 фоизга яқини шикастлангани ва уларни капитал таъмирлаш талаб этилишини айтган.
  • Пентагондагилар ҳарбийлар сони бўйича катта устунликка эгалигига қарамай, Россиянинг ютуқлари камтаргина эканини айтишмоқда. Россия қўмондонлиги аввалги хатоларидан сабоқ чиқармай, ўша тактикадан фойдаланишда давом этмоқда.
  • Урушларни тадқиқ қилиш институти таҳлилчилари Россия армияси жиддий даражада кучсизлангани ва келгусидаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш жуда қийин бўлишини айтишган. Ҳозирда, уларнинг маълумотига кўра, Россия Украина жанубида эгаллаб олинган ҳудудларда ҳудудлар устидан узоқ муддатли назорат ўрнатиш ва украинларнинг қарши ҳужумларини қайтариш учун «мудофаанинг учинчи линияси»ни ўрнатмоқда.
  • Украина ТИВ раҳбари яна бир бор Ғарб мамлакатларига мурожаат қилиб, агар улар Украина тақдирига бефарқ бўлишмаса, зудлик билан оғир қуроллар етказиб беришлари зарурлигини айтди: «Артиллериясиз, баравар ўт очиш реактив тизимларисиз, биз россияликлар қўшинини сиқиб чиқара олмаймиз».
  • CNN телекомпанияси шахсини сир тутган бир неча америкалик амалдорларга таяниб, Байден маъмурияти Украинага Киев сўраётган узоқ масофага отувчи илғор ракета тизимларини етказиб беришга тайёрланаётганини хабар қилди. Бундай жўнатма ҳақида кейинги ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.

Қуйида 26 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган фотосуратлар.

Донбасс шимоли

Северодонецк зарба остида. Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги уруш ўта зўравонлик даражасига етганини айтмоқда. «Улар у ерда қирғин уюштириб, бутун ҳаётни йўқ қилишга уринмоқда. Ҳеч ким Донбассни Россия ҳарбийлари каби вайрон қилмаган эди», — деди Володимир Зеленский.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанскдаги уйнинг ертўласида ўғил отасига ёрдам бермоқда. Шаҳарда электр ҳам, сув таъминоти ҳам йўқ
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанскликлар кўчада овқат пиширмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар ногирон аёлни Краматорскдан эвакуация қилмоқда. Россия қўшинлари аҳоли турар жойлари ва шаҳарнинг хусусий секторини ўққа тутмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Краматорсклик киши қўшни бинога келиб тушган ракета зарбаси оқибатида шикастланган квартирасида.
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Луганск области Попасная шаҳридаги вайрон бўлган уйлар олдида турган  Россия ҳарбий техникаси. Попасная россиялик ҳарбийлар назоратига ўтган. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
ДХР «халқ милицияси» ҳарбийси Украина шарқидаги Светлодар шаҳрида маҳаллий аҳоли вакиллари билан. Донбассда бир неча ҳафтадан буён давом этаётган шиддатли жанглардан кейин Светлодар Россия армияси ва россияпараст ҳарбийлар назоратига ўтган. Фото: 
AP Photo/Alexei Alexandrov

Мариупол 

Мариуполдаги вайрон бўлган бинолар орасидан ўтаётган болалар. Фото: AP / Scanpix / LETA
Мариупол аҳолиси вайрон қилинган драма театри биноси ёнида. Россия ФВВ Мариупол ва Волновахада рус пропагандаси намойиш этиладиган телеэкранли автомобилларни ишга туширди. Фото: Владимир Гердо / ТАСС

Харков

 

Шаҳар кўчалари. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

 

Харковнинг Северная Салтовка районидаги машиналардаги ёзувлар: «Эҳтиёт бўлинг! Отишмалар!». Шаҳар 26 май куни ўққа тутилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида беш ойлик чақалоқ ҳам бор.
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Харков ўққа тутилгач, турар жой биноларидан биридаги қон кўлмаги олдидан ўтаётган кекса ёшли аёл
AP Photo/Bernat Armangue
Харковдаги турар жой ҳудуди ўққа тутилгандан кейин бино томида қолган тешик.
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA

Киев области

Киев атрофидаги Ирпен шаҳрида Россия оккупацияси оқибатлари
AP Photo/Natacha Pisarenko
Ирпендаги вайрон бўлган турар жой бинолари. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Ирпенда вайрон бўлган бинолар олдидан ўтиб кетаётган аёл. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Россиялик ҳарбийлар Александр Иванов ва Александр Бобикин (ўнгда) Украина шимоли-шарқидаги Котелвада суд мажлисидан кейин олиб кетилмоқда. Харков ва унинг атрофидаги ҳудудларни ўққа тутишда иштирок этишда айбланган россияликлар 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Фото: AP Photo/Bernat Armangue
Россия армияси сержанти, 35 ёшида Украина тупроғида ҳалок бўлган Даниил Думенконинг отаси ва ўғли унинг дафн маросимида. Волгорад яқинидаги Волжский шаҳри, Россия. AP Photo

 

Мавзуга оид