Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда рекламада тасдиқланмаган маълумот берган актриса 1 млн доллар жаримага тортилди
Актриса озиқ-овқат маҳсулотини истеъмолчиларга унинг сифати ҳақида айтган маълумотларини тасдиқловчи расмий ҳужжатсиз реклама қилган.
Хитойлик актриса Цзин Тян рекламада нотўғри маълумот бергани учун 7,22 млн юан (1 млн доллар) жаримага тортилди. Бу ҳақда Хитой бозорларни назорат қилиш бош бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, жаримага тортиш тўғрисидаги қарор қонунбузилиши ҳолати юз берган Гуанчжоу шаҳридаги тегишли орган томонидан чиқарилган.
Бошқарманинг маълумот беришича, актриса Wuxianchang Jiankang компанияси ишлаб чиқарган озиқ-овқат маҳсулотини истеъмолчиларга унинг сифати ҳақида айтган маълумотларини тасдиқловчи расмий ҳужжатсиз реклама қилган. Хусусан, Цзин Тян бу маҳсулот ёғ ва қанднинг осон ўзлаштирилишига ёрдам беришини таъкидлаган.
Актрисадан ташқари, Wuxianchang Jiankang компаниясига нисбатан ҳам тегишли чора кўрилган.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026