Жаҳон | 13:29 / 29.05.2022
43258
7 дақиқада ўқилади
Донбасс шимолида жанглар, Харков атрофида кунгабоқар экаётган фермерлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 95-куни бошланди. Донбасс учун жанглар давом этмоқда: РФ мудофаа вазирлиги Лиман шаҳри тўлиқ назоратга ўтганини эълон қилганди, аммо Украина ҳукумати буни рад этмоқда. Бахмут — Лисичанск трассаси россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилмоқда. Донбасс шимолидаги аҳоли турар жойлари ва фуқаролик объектлари жиддий шикастланган.
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Северодонецк остонасида қақшатқич жанглар давом этмоқда, Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай шаҳар ҳамон Украина назоратида қолаётгани, россиялик ҳарбийлар шаҳар ташқарисидаги «Мир» меҳмонхонаси ҳудудидан олдинга ўта олмаётгани ва жиддий йўқотишларга учрагани ҳақида маълум қилган;
- Украина Донецк областидаги Лиман шаҳри Россия ҳарбийлари томонидан эгаллангани тўғрисидаги хабарларни рад этган ва шаҳар учун жанглар давом этаётганини билдирган;
- Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц россияликлар президенти билан қарийб бир ярим соат давом этган телефон мулоқотида Владимир Путиндан Мариуполдаги «Азовстал» заводида асирга тушган 2500 нафар украин ҳарбийсини озод этишни талаб қилди. Шунингдек, улар Путинни «украинлар президенти билан жиддий музокаралар бошлаш ҳамда можарони ҳал қилишнинг дипломатик ечимини топиш»га чақиришди;
- Путин ҳарбий хизмат ўташ ҳақидаги дастлабки шартномани тузиш учун ёш чегарасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади; энди қонун кучга кириб, 40 ёшдан катта бўлганларни ҳам урушга ёллаш мумкин бўлади. Бу қарор Россия армияси шахсий таркибда ўткир етишмовчиликка учраётганининг навбатдаги белгиси бўлди;
- Украина омбудсмени Людмила Денисова асирликдан қайтган украин ҳарбийлари жойлаштирилган шифохонада бўлгач, улар асирликда қийноқлар ва камситишларга дучор бўлишгани ҳақида айтди. Денисованинг сўзларига кўра, айниқса Украина армияси зобитлари ва «Азов» жангчиларига нисбатан ўта бешафқатлик билан муносабатда бўлишган;
- Украина кемаларга қарши Harpoon ракеталарини қабул қилиб олди. Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Братчук телеграм-каналида шундай ёзди: «Бизга шунча «гарпун»ни Россия Қора денгиз флотини тўлиқ чўктириб юборишимиз учун юборишди. Нега ҳам бундай бўлмасин?»
Қуйида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар келтирилади.
Чернигов
Донбасс шимоли
Харков области
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024