Жамият | 19:40 / 30.05.2022
17670
1 дақиқада ўқилади

“Бу касбни пухта ўрганишга камида 4-5 йил керак” — монтёрлик машаққати

“Манзил” лойиҳаси олис ҳудудларда сокин ҳаёт кечираётган оддий ҳамюртларимиз ҳаётидан ҳикоя қилишда давом этади. Навбатдаги қаҳрамонимиз – хоразмлик Турсунбой ака Ўразбоев 35 йилдан ошиқ умрини монтёр сифатида халққа электр энергияси етказиб бериш учун сарфлаган.

Турсунбой ака Хоразмнинг Гурлан туманида яшайди. У ўзи яшаётган туман электр таъминоти корхонасида ҳамкасблари билан 2021 йилда 60,4 км электр узатиш тармоқлари ва 24 дона трансформатор пунктларини янгидан қуришган.

Бу йил эса, 39,3 км электр узатиш тармоқлари ва 10 дона трансформатор пунктларини янгидан қуришни режалаштиришган.

Турсунбой ака Ўразбоев ўзи танлаган шу соҳадан ҳалол ризқ топаётгани, халқи учун, юрти учун хизмат қилаётганидан мамнун.

Лойиҳа муаллифи:
Тоҳиржон Турсунов
Тасвирчи ва монтажчи:
Боймирза Халилов

Мавзуга оид