«Манзил»нинг қишлоқлардан, тоғ-у тошлардан бошланган йўли бу гал океан ортига, Америка Қўшма Штатларига олиб борди. Бу галги саёҳат кўпчилик кўришни орзу қиладиган Ню Йоркдан бошланиб, Питтсбург, Пенсилвания ўрмонлари орқали Вашингтон шаҳригача давом этди.

Ню Йорк – мегаполис ичидаги яшил ҳудуд

Саёҳатнинг илк манзили – Ню-Йорк. Кўпчилик «дунё пойтахти» деб биладиган бу шаҳар нафақат улкан бинолари, балки шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган Central Park каби яшил ҳудудлари билан ҳам ажралиб туради. 8,5 миллион аҳолига эга мегаполис марказида 341 гектар майдонни эгаллаган мазкур парк сунъий яратилган бўлса-да, табиий муҳитга яқин сақланган.

Саёҳат куз фаслига тўғри келди, бу вақтда сарғиш барглар билан қопланган кўчалар шаҳарга ўзига хос манзара ва хотиржамлик бағишлаганди.

Чекка қишлоқ билан узилмаган алоқа

Америка билан Ўзбекистон ўртасида 10 соатлик вақт фарқи мавжуд. Лойиҳа муаллифи Тоҳиржон Турсунов оиласи чекка туманнинг олис қишлоғида яшаса-да, саёҳат давомида Ўзбекистондаги яқинлар билан алоқа узилмади. «Ўзтелеком» интернет сифатининг чекка ҳудудларда ҳам барқарор ишлаши – мамлакатдаги рақамли инфратузилманинг ривожланаётганини кўрсатади. Дарвоқе, «Ўзтелеком»нинг АҚШдаги роуминг хизмати ҳам бу алоқанинг бир қисми бўлди. Америкага саёҳат қилувчиларга «Ўзтелеком» роуминг хизматини тавсия эътиб қоламиз.

Питтсбург – саноат тарихи ва ўзбеклар ҳаёти

Ню Йоркдан кейинги манзил – Пенсилвания штатида жойлашган Питтсбург шаҳри бўлди. Аллегейни ва Мононгахила дарёлари қўшилиб, Оҳайо дарёсини ҳосил қиладиган нуқтада жойлашган бу шаҳар тарихан АҚШнинг темир саноати маркази ҳисобланган. Шу сабабли у Steel City номи билан ҳам машҳур.

Бу ерда «Манзил» жамоасини асли наманганлик Иброҳим Муҳаммад кутиб олди ва Питсбург шаҳри, у ердаги ўзбекистонликлар билан тиништирди. Ўзбеклар томонидан очилган ошхоналарда меҳмон бўлдик.

Айтиш мумкинки, шаҳарда ўзбек диаспораси каттагина. Сўнгги йилларда ўзбеклар очган ошхона ва кафелар сони ортмоқда. Миллий таомлар орқали маҳаллий аҳолига ўзбек ошхонаси таништирилмоқда.

Тракдаги саёҳат: яхши ҳақ тўланадиган оғир меҳнат

Питтсбургдаги саёҳат давомида трак ҳайдовчилари ҳаёти билан яқиндан танишиш имкони бўлди. Америкада кўплаб муҳожирлар ушбу соҳа орқали даромад топмоқда. Бир қарашда осондек туюлган бу касб амалда катта масъулият, жисмоний тайёргарлик ва сабр талаб қилади.