Ўзбекистон | 17:15 / 31.05.2022
20835
1 дақиқада ўқилади

2023 йилгача 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади

Божхона божларидан озод этиладиган маҳсулотлар қаторида гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи кабилар бор. Бундан ташқари, озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш амалиёти тўхтатиб турилади.

Фото: Kun.uz

Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

  • 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
  • озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
  • давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навони асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид